+998 71 234 56 02

Ўқув жараёнларига хорижий амалиётчи мутахассислар жалб этилмоқда

29.09.2020 247

Бугун, Юристлар малакасини ошириш марказида туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимларидан иборат тингловчилар гуруҳи учун хорижий эксперт - Германия қуйи Саксония Олденбург шаҳри суди раиси, жаноб Хорст Фрелс иштирокида ўқув машғулоти ташкил этилди. Ўқув машғулоти "Мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низоларни ҳал этиш" ва "Кам таъминланган фуқароларни ҳуқуқларини суд орқали муҳофаза қилиш" мавзуларида бўлиб ўтди. Хорижий экспертни ўқув жараёнига жалб этиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилди.