+998 71 200 02 35

МУНОСИБ РАҒБАТ - САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ

31.08.2022 1653

2022 йил 1-центябр – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан, Марказда фаолият юритиб келаётган, самарали меҳнати, эришилган юксак натижалари ҳамда юклатилган вазифаларни масъулият ва виждонан бажараётган бир қатор профессор-ўқитувчи ва ходимлар “Фахрий ёрлиқ” билан мукофотланди ҳамда фахрийлар хизматини эътироф этиш ва муносиб тақдирлаш мақсадида Марказ фахрийлари пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

Шунингдек, узоқ йиллар Марказда фаолият юритган, фидойи, ватанпарвар, садоқат ва ибрат намунаси бўлиб хизмат қилган меҳнат фаҳрийларининг хонадонларига ташриф буюриб, эсдалик совғалар билан муборакбод этдилар.

Мукофотланган ҳамкасбларимизни самимий табриклаймиз.