+998 71 200 02 35

МУНОСИБ РАҒБАТ - САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ

31.08.2021 311

2021 йил 31 август куни Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган анжуманда, Юристлар малакасини ошириш маркази бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари ва ходимлари  «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирландилар.

2021 йил 1-cентябр – «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик» байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш, Марказда фаолият юритиб келаётган, самарали меҳнати, эришилган юксак натижалари ҳамда юклатилган вазифаларни масъулият ва виждонан бажараётгани учун Марказ ходимлари хизматларини эътироф этиш ва муносиб тақдирлаш мақсадида, Марказнинг турли тизимларда фаолият юритиб келаётган масъул ходимлар «Фахрий ёрлиқ»билан мукофалатланди. Шунингдек, фидокорона ва фаол меҳнати учун бир гуруҳ ходимларга ташаккурнома эълон қилинди.

«Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони, Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами муносабати билан «Фахрий ёрлиқ»  ва «Ташаккурнома» билан мукофотланган ҳамкасбларимизни самимий табриклаймиз.