+998 71 234 56 02

Коррупцияни олдини олишга бағишланган давра суҳбати

10.02.2020 513

Жорий йилнинг 8 февраль куни Бухоро давлат университетида Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда таълим тизимида коррупцияни олдини олиш масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

 

 

Давра суҳбатида Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази "Ижтимоий фанлар ва психология, юридик этика" кафедраси мудири, и.ф.д., проф.Б.И.Исроилов “Коррупцияга қарши курашда корпоратив одоб-ахлоқнинг роли, манфаатлар тўқнашуви ва жавобгарлик масалалари” мавзусида маъруза қилди. Маърузачи бугунги кунда республикамизда жиноятчиликнинг сабабларини аниқлаш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида тўхталди. Давлат органлари фаолияти устидан кучли жамоатчилик назоратининг ўрнатилиши – фуқаролик жамиятини барпо этишнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Б.Исроилов мамлакатимизда фуқароларнинг фаоллиги, ижтимоий ҳодисаларга бефарқ бўлмаслиги ҳамда ҳар бир давлат хизматчисининг ўз фаолиятини жамоатчилик назорати остида эканлигини чуқур ҳис этишни таъминлаш бўйича 2020 йил 24 январда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиеёвнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида кўтарилган масалалар ва “Ҳалоллик вакцинаси” тушунчасининг мазмуни ҳамда аҳамиятини изоҳлаб берди.

Давра суҳбатида ўзаро фикр алмашиниб, иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган  саволларга жавоб олдилар.