+998 71 200 02 35

Коррупцияга қарши кураш бўйича масофавий шаклдаги малака ошириш ўқув курслари давом этмоқда.

10.09.2020 908

Хабарингиз бор, Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан режа асосида давлат ташкилотларининг раҳбар ходимларини коррупцияга қарши кураш борасидаги билим ва кўникмаларини шакллантириш бўйича масофавий тарздаги малака ошириш ўқув курслари ўтказиб келинмоқда.

Галдаги онлайн ўқув курси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқарма ҳамда бўлимларининг раҳбар ходимлари учун видеомулоқот шаклида ташкил этилди.

Мазкур ўқув машғулотлари режа асосида бошқа ташкилотларнинг раҳбар ходимлари учун ҳам давом эттиралаётганлигини эслатиб ўтамиз.