+998 71 200 02 35

“Конституциявий шикоят институтининг назарий ва амалий масалалари”

15.02.2023 1564

Жорий йилнинг 15 февраль куни Юристлар малакасини ошириш марказида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Адвокатлар палатаси ҳамкорлигида  “Конституциявий шикоят институтининг назарий ва амалий масалалари” мавзусида давра суҳбати  ўтказилди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьялари, Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, жойлардаги адвокатлик тузилмалари вакиллари, Тошкент давлат юридик университети, Юристлар малакасини ошириш маркази профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари, шунингдек, ОАВ вакиллари  иштирок этдилар.

Тадбирда Конституциявий суднинг фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш  билан боғлиқ фаолиятига доир масалалар атрофлича муҳокама этилди.  Жумладан, Конституциявий судда фуқаролар ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқишнинг  процессуал хусусиятлари, адвокатларнинг фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини янада кенгроқ ҳимоя қилишда ўрни ва ролига оид фикрлар алмашилди.