+998 71 200 02 35

“КОНСТИТУЦИЯ - ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИГИМИЗ КАФОЛАТИ”

02.12.2022 1521

Жорий йилнинг 2 декабрь куни Юристлар малакасини ошириш марказида “Конституция - ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати” мавзусидаги илмий-амалий конференция ўтказилди.

Унда Юристлар малакасини ошириш марказининг профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институтидан маҳаллий экспертлар, етакчи олимлар, профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчилар иштирок этишди.

Конференциядан кўзланган мақсад – Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон ҳуқуқларини конституциявий мустаҳкамлаш, шахс, жамият ва давлат муносабатларини конституциявий-ҳуқуқий тартибга солиш, xалқаро ҳуқуқ принципларининг конститусияда ифодаланишига доир масалаларни тубдан қайта кўриб чиқиш ва янада ривожлантириш истиқболларини белгилаб олишдан иборат.

Илмий-амалий конференция якунида соҳага оид қонунчиликни янада такомиллаштириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини кучайтириш, соҳага оид ҳуқуқий таълим ва тадқиқотни ривожлантириш бўйича фойдали тавсиялар берилди.