+998 71 200 02 35

ЭЪЛОН

14.05.2020 3130

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида 2020 йилнинг 18–19 май кунлари ҳудудлар бўйича давлат нотариал идоралари нотариусларидан, 20 май куни ҳудудлар бўйича туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари ва ходимларидан, 21 май куни ҳудудлар бўйича Адвокатлардан “Trueconf” махсус дастури орқали Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар адлия бошқармаларида реал вақт режимида якуний синовлар қабул қилинади.

Мазкур синов имтихонида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда тегишли ходимлар иштирок этиши сўралади.

 Қўшимча маълумотлар юзасидан Юристлар малакасини ошириш маркази Замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ва масофадан ўқишни ташкил этиш бўлими бошлиғи Жалолов Ўткир Сайфуддинович (тел:+998901895972)га мурожаат қилишингиз мумкин.