Юристлар малакасини ошириш марказида жорий йилнинг 27-29-май кунлари халқаро экспрет (АҚШ) Даниел Хассенфелд томонидан “Минтақавий мулоқот” ХННТ кўмагида Марказ тингловчилари учун “Адвокатнинг фуқаролик суд процессидаги роли” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Тадбир иштирокчилари адвокат ва мижоз ўртасида муносабатларнинг ўрнатилиши, даъво келтириш тўғрисидаги қарор, далилларни тақдим қилиш, тақдимномалар киритиш, суд жараёнлари хусусиятлари ва бошқа шу каби йўналишлардаги мавзуларни муҳокама қилдилар.