+998 71 200 02 35

Адвокатлар учун онлайн тарздаги якунлов синов имтиҳонлари бўлиб ўтди.

08.09.2020 2772

Хабарингиз бор, Юристлар малакасини ошириш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум ҳамда юрист кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига асосан “Адвокатларни малакасини ошириш” бўйича махсус ўқув дастур ишлаб чиқилиб, тасдиқланган.

Ушбу ўқув дастури асосида Марказ томонидан адвокатларни ўқитиш бўйича масофавий таълим платформаси яратилди ҳамда 2020 йил 1 июнь кунидан бошлаб ўқув курслари офлайн ва онлайн шаклларда ташкил этилади.

Бугун, 8 сентябрь куни масофавий ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган адвокатларнинг дастлабки гуруҳи учун онлайн тарздаги якунлов синов имтиҳонлари бўлиб ўтди.

Унда Тошкент вилоятидан 2 нафар, Тошкент шаҳридан 14 нафар ва Қашқадарё вилоятидан 15 нафар адвокатлар қатнашдилар.

Якуний имтиҳонларни қониқарли топширган адвокатларга Марказ томонидан тегишли наъмунадаги сертификатлар электрон тарзда юборилади.