+998 71 234 56 02

Tinglovchilar kontingenti


ЮРИСТЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИДА 
ТАЪЛИМ ОЛУВЧИ ТИНГЛОВЧИЛАР КОНТИНГЕНТИ

Марказ таълим фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари қоидалари, давлат ва жамият ҳаётини модернизациялаш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий 

ва ҳуқуқий соҳалардаги ислоҳотларнинг йўналишлари ва замонавий талаблари асосида шунингдек, халқаро стандартлар ва ривожланган давлатларнинг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган юрист кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари асосида амалга оширади.

Мазкур Давлат талабларига биноан қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида таълим олувчи тингловчилар контингенти ҳисобланади:

адлия органлари ходимлари;

адвокатура ходимлари;

давлат бошқарув органлари ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар бошқа ташкилотларнинг юридик хизмати ходимлари (юрисконсультлар);

патент вакиллари;

ахборот хизмати вакиллари;

бошқа вазирлик, идора, ташкилот ва муассасалар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари;

медиаторлар ва ҳ.к.

Марказда юрист кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш давлат органлари тизими тузилмаси:

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.

Буюртмачи ташкилотлар – Адлия органлари ҳамда адвокатура, давлат, маҳаллий ҳокимият ва бошқаруви органлари ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, бошқа идора ва ташкилотлар.

 Ўқув юкламасининг ҳажми

 

Қайта тайёрлаш – Юрист кадрларни қайта тайёрлашнинг муддати камида 8 (288 соат) хафта қилиб белгиланади.

Малака ошириш – Юрист кадрлар малакасини оширишнинг муддати камида 2 (72 соат) икки хафта этиб белгиланади ва ишдан ажралган ҳолда амалга оширилади.

Қонунчиликдаги янгиликлар ва суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг долзарб масалаларини ҳуқуқни қўллаш амалиётига самарали татбиқ этиш мақсадида буюртмачи ташкилотларнинг (Адлия органлари ҳамда адвокатура, давлат, маҳаллий ҳокимият ва бошқаруви органлари ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, бошқа идора ва ташкилотлар) талаби бўйича қисқа махсус малака ошириш курслари ташкил этилиши мумкин.

 Марказда таълим олувчи тингловчилар контингентига қўйиладиган қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш талаблари

 

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурида замонавий юрист жавоб бериши керак бўлган талаблар мажмуи белгиланган бўлиб, қуйидагилар мутахассиснинг юридик фаолиятга тайёрланганлигининг зарур ва етарли даражасини таъминлайдиган асосий (фундаментал) талаблар ҳисобланади:

Конституция ва қонунларимизда белгиланган инсон ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлигига риоя килиш маҳорати;

ҳуқуқ нормаларини тўғри тушуниш, уни адолат принциплари асосида қўллай билиш маҳорати;

ҳуқуқий маданият савияси ва ҳуқуқий тарбия маҳорати кўникмаси;

юридик фаолият жараёнида ишни адолатли ҳал қилиш, инсонийлик ва қонунийлик омилларини таъминлайдиган бошқа фазилат ҳамда шахсий сифатлар;

юридик муаммоларни холислик билан ҳал қилиш ва баҳолаш маҳорати.