+998 71 200 02 35

Масофавий шаклдаги малака ошириш ўқув курслари давом этмоқда

26.08.2020 2845

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғи асосида раҳбар ходимларни коррупцияга қарши кураш борасидаги билим ва кўникмаларини шакллантириш бўйича масофавий шаклда малака ошириш ўқув курслари йўлга қўйилди. 

Навбатдаги онлайн ўқув курси Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқарма ҳамда бўлимларининг раҳбар ходимлари учун видеомулоқот шаклида ташкил этилди.

Мазкур ўқув машғулотлари режа асосида бошқа ташкилотларнинг раҳбар ходимлари учун ҳам давом эттиралаётганлигини эслатиб ўтамиз.