+998 71 200 02 35

Малайзия Суд-ҳуқуқ тайёргарлиги институти раҳбарияти билан видеомулоқот шаклидаги учрашув бўлиб ўтди.

12.05.2020 2903

Бугунги пандемия даврида юристлар ҳамда давлат хизматчиларини ўқитиш, уларни малакасини ошириш жараёнини ташкил этилиши жуда мухим масалалардан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида Малайзия Бош вазири маъмурияти ҳузуридаги Суд-ҳуқуқ тайёргарлиги институти ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчихонаси билан ўтказилган  видеокўринишдаги учрашув айнан шу масалага бағишланди. 

 Видеокўринишли учрашувда Юристлар малакасини ошириш маркази директори А.Рахматов, Малайзия Бош вазири маъмурияти ҳузуридаги Суд-ҳуқуқ тайёргарлиги институти директори А.Харун ҳамда  Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчихонаси ходими С.Васеев иштирок этишди. 

 Марказ ҳамда Институт ўртасида юристлар малакасини ошириш соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилиш музокаранинг асосий мақсади қилиб белгилаб олинди.

Видеокўринишдаги учрашув ўзаро дўстона муносабатда бўлиб ўтди.