+998 71 200 02 35

ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИК ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

07.10.2021 2355

Жамоадаги психологик вазият ходимларнинг ўз  касбий бурчини самарали бажаришга йўналтиради. Шу боис, Юристлар малакасини ошириш маркази профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг умумжамоавий руҳини ошириш  мақсадида малакали психолог Дилбар Хожимухамедова иштирокида амалий ва интерактив кўринишда ижтимоий психологик тренинг ўтказилди.

Тренинг натижасида Марказ ходимлари фаолиятларидаги муносабатларни тўғри йўлга қўйиш борасида психологик кўникмаларни шакллантирдилар.