+998 71 200 02 35

Илмий-амалий конференция материаллари тўплами нашр этилди.

27.09.2021 2842

2021 йил  26 август куни Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти  билан  ҳамкорликда  Ўзбекистон Республикаси  Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган «Мустақил Ўзбекистон давлатчилиги ва ҳуқуқий тизими: назарий асослар ва ривожланиш жараёнлари» мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Мазкур конференцияда кўтарилган мавзулар асосида тўплам тайёрланиб, нашр этилди. Тўпламга киритилган материаллар мустақиллик йилларидаги жараёнлар ва қўлга киритилган  ютуқлар,  давлат  олий  ҳокимияти  органлари  шакллантирилиши ва  мустаҳкамланиши,  миллий  давлатчилик  ва  ҳуқуқий  тизимда  қўлга киритилган  ютуқлар  ҳамда  келгусидаги  истиқболлар,  Янги  Ўзбекистонни янада  ривожлантириш  стратегияси  йўналишларидаги  фикр-мулоҳазаларга бағишланган. 

Тўпламдаги материаллардан ҳуқуқшунослик  йўналишидаги  олий  ўқув  юртларининг  профессор-ўқитувчилари,  тадқиқотчилар,  магистрантлар  ҳамда  тингловчи-талабалар фойдаланишлари мумкин.