+998 71 200 02 35

Юристлар малакасини ошириш маркази ҳузуридаги DSc.07/27.02.2020.Yu. 108.01 рақамли Илмий кенгашнинг биринчи ташкилий йиғилиши онлайн тарзда бўлиб ўтди.

23.06.2020 3173

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатмизда илм-фан ва илмий фаолиятни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Юристлар малакасини ошириш маркази ҳузурида 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (doctor of philosophy) ва фан доктори (doctor of science) илмий даражаларини берувчи Илмий кенгаш фаолиятини йўлга қўйилганлиги ҳам бунинг исботларидан биридир.

Бугун, мазкур Кенгашнинг биринчи ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди. Унда DSc.07/27.02.2020.Yu. 108.01 рақамли Илмий кенгашнинг марказдаги аъзолари (ю.ф.д. проф. А.Отажонов, ю.ф.д. Л.А.Саидова, ю.ф.д., проф. Х.Адилкариев, ю.ф.д. Б.Тошев), Марказий сайлов комиссияси котиби ю.ф.д. Х.Маматов, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети проректори ю.ф.д. Г.Исмаилова, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари ю.ф.д. М.Тиллабоев ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) суди раиси ю.ф.д. Ф.Отахоновлар қатнашдилар.

Шунингдек, Илмий кенгаш раиси ю.ф.д., профессор А.Отажонов ва Илмий кенгаш илмий котиби ю.ф.н. Ш.Рахмоновлар Илмий кенгаш ва унинг қошидаги Илмий семинар фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда олдинда турган вазифалар юзасидан ахборотлар бериб ўтдилар.

Эслатиб ўтамиз, Юристлар малакасини ошириш маркази ҳузуридаги DSc.07/27.02.2020.Yu. 108.01 рақамли Илмий кенгаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2020 йил 27 февралдаги 25-сонли қарори асосида ўз фаолиятини бошлаган.