+998 71 200 02 35

Юрисконсультлар учун онлайн тарздаги якунлов синов имтиҳонлари бўлиб ўтди.

10.09.2020 2825

Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан юрисконсультларни ўқитиш бўйича масофавий таълим платформаси асосида оффлайн ва онлайн шаклларда ташкил этилган ўқув курслари ниҳоясига етди.

Масофавий ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган юрисконсультларнинг дастлабки гуруҳи учун онлайн тарздаги якунлов синов имтиҳонлари бўлиб ўтди.

Унда жами 29 нафар юридик хизмат ходимлари иштирок этдилар.

Якуний имтиҳонлардан ўтган юрисконсультларга Марказ томонидан тегишли намунадаги сертификатлар электрон тарзда юборилади.