+998 71 200 02 35

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАВЗИРЛИГИ ҚОШИДАГИ ЮРИСТЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИДА ХАЛҚАРО ОНЛАЙН ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

25.12.2020 2995

2020 йил 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида “Юридик кадрлар малакасини ошириш тизими ривожланишининг янги босқичлари: хорижий ва миллий тажриба” мавзусида халқаро илмий-амалий онлайн конференция бўлиб ўтди.

Халқаро илмий-амалий онлайн-конференция ишида Юристлар малакасини ошириш маркази директорининг биринчи ўринбосари, юридик фанлар доктори, профессор Аброржон Отажонов кириш сўзи билан очиб, бугунги кунда Марказда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий тизими, яъни аралаш таълим, иш жойида ўқитиш, масофавий таълим ва малака оширишнинг кредит-модуль тизими жорий этилганлиги, ҳудудлардаги тингловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда ҳудудий филиаллари ташкил этилганлиги ҳақида таъкидлаб ўтди.

Халқаро илмий-амалий онлайн-конференция ишида Тошкент давлат юридик университети, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби, Ички ишлар вазирлигининг малака ошириш институти, Давлат божхона қўмитаси Божхона институти, А.Авлоний номидаги Ҳалқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти вакиллари ҳамда Марказ профессор-ўқитувчилари ва ходимлари иштирок этди.

Анжуманда Беларусь давлат университетининг “Судьялар, прокуратура ходимлари, суд муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти” директорининг биринчи ўринбосари Андрей Шидловский ва Қозоғистон Республикаси Олий суди қошидаги Одил судлов академияси Академик дастурлар ва лойихалар Марказининг директори Ержар Ибышевлар ўз маърузлари билан иштирок этишиб, юридик кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш борасидаги ўз тажрибалари юзасидан ўзаро фикр алмашишди.

Шунингдек, анжуман ишида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кафедра бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор Светлана Селиманова,  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси ўқув жараёнини ташкил этиш ва назорат қилиш бўлим бошлиғи, юридик фанлар номзоди, доцент Марат Палванов ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра мудири, доцент Севарахон Мариповалар мавзага доир ўз маърузалари билан қатнашдилар.

Конференцияда Белоруссия ва Қозоғистон экспертлар ўз давлатлари юристлар тайёрлаш тизими хусусиятлари, сўнгги йилларда таълим жараёнига киритилган янгиликлар ҳақида батафсил ахборот бердилар.

Ўз навбатида Ўзбекистон экспертлари ҳам мамлакатимизда амалга ошрилаётган суд-ҳуқуқ соҳасида ислоҳотлар, юристларни қайта тайёрлаш тизими, амалдаги юристлар малакасини оширишнинг долзарб масалалари ҳақида ахборот беришди.

Маърузачилар томонидан тақдим этилган ахборотлар конференция иштирокчиларни қизғин муҳокамага киришишга олиб келди, юристларни малакасини оширишнинг амалдаги тизимлари, унинг кучли ва фойдали жиҳатларини қиёслаш, тажриба алмашиш йўлларини излаш имконини берди.