+998 71 200 02 35

Best employee of the month

07.01.2020 3549

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида  “Ойнинг энг яхши ходимини аниқлаш тартиби  тўғрисида” ги Низом  талабларига мувофиқ “Ойнинг энг яхши ходими” танлови ғолиби аниқланди.

Марказнинг “Ойнинг энг яхши ходимини аниқлаш Комиссияси” томонидан, эришилган юқори натижалари, жамоат ишларида  фаол  иштироки ва  Марказда  ташкил этилган ишларнинг самарадорлиги, сифати ҳамда  миқдорини  инобатга  олиб,  2019 йилнинг декабрь ойида “Ойнинг энг яхши ходими” деб Марказ жиноят-ҳуқуқий фанлар кафедраси доценти юридик фанлар номзоди Шакуров Рафик Равильевич топилди.

Шакуров Рафик Равильевични  Юристлар малакасини ошириш маркази жамоаси самимий  табриклаб,  унинг келгусидаги фаолиятида омад ва мувафақиятлар тилайди.