+998 71 200 02 35

Ўқув жараёнини ташкил этиш ва назорат қилиш бўлими


Ўқув жараёнини ташкил этиш ва назорат қилиш бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 27 июндаги 531-сон қарори билан ташкил қилинган.

Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Президент фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Адлия вазирлигининг қарор ва бўйруқлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга таалуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, Марказ Устави, Илмий кенгаши қарорлари, Марказ директорининг бўйруқлари ҳамда Юристлар малакасини ошириш маркази директорининг буйруғи билан тасдиқланган Ўқув жараёнини ташкил этиш ва назорат қилиш бўлими Низомига амал қилади.

Бўлим Марказнинг таркибий тузилмасининг бўғини ҳисобланади ва унинг таркиби Марказ тузилмасига асосан белгиланади.

Бўлим Марказ директори ҳамда директорнинг ўқув-услубий ва илмий ишлар бўйича биринчи ўринбосарига бўйсунади.

Бўлим таркиби бўлим бошлиғи ва 2 нафар бош мутахассисдан иборат.

Бўлим ташкил этилган пайтдан 2020 йилнинг февраль ойигача бўлимга Ш.Хасанов раҳбарлик қилган.

2020 йилнинг 21 февралидан бўлимга 2-даражали  адлия маслаҳатчиси – Юсупбаева Алтингуль Кенесбаевна раҳбарлик қилмоқда.

 Бўлимнинг асосий вазифалари:

Тингловчиларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курсларига қабул қилиш билан боғлиқ хужжатларни тайёрланишини таъминлаш;

ташкил этилган тингловчилар гуруҳи бўйича бўйруқ лойиҳасини тайёрлаш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлатиш;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курсларига келган тингловчиларнинг шахсий анкеталарини йиғиш;

Марказга қайта тайёрлаш ва малака оширишга келган тингловчиларга йўриқномалар бериш;

ўқув гуруҳи журналларини тузиш;

ўқув машғулотларнинг дарс жадвалларига мувофиқ ўтказилишини таъминлаш;

тингловчиларнинг ўқув машғулотларда қатнашишларини назорат қилиш;

ўқув машғулотларини ўқув воситалар билан таъминлаш;

якуний имтиҳон ёки синов қайдномаларини тайёрлаш;

тингловчиларга боғлиқ бўлган тегишли буйруқлар билан ишлаш;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курсларини тамомлаган тингловчиларга сертификатларни (гувоҳнома, диплом, маълумотнома) тайёрлаш.

 Бўлимнинг телефон рақами: + 99871 234-54-30.