+998 71 200 02 35

ЮРИСТЛАР ХОРИЖДА МАЛАКА ОШИРМОҚДА

03.06.2024 439

Юристлар малакасини ошириш маркази ва “Агробанк” акциядорлик тижорат банки билан ҳамкорликда мазкур банкнинг юридик хизмат ходимлари учун хорижий давлатларда малака ошириш амалиёти йўлга қўйилди. Дастлабки малака ошириш курси доирасида банкнинг 10 нафар юридик хизмат ходимлари Тукия давлатига юборилди.

Ташриф давомида Туркия банк юридик хизмати билан яқиндан танишиш, соҳа мутахассислари билан тажриба алмашиш, Истамбул молия маркази (ИФC), Президентлик молия офиси (Истамбул), Туркия Марказий банки, Туркия энергетик масалалар бўйича ҳакамлик марказига ташрифлар режалаштирилган.

 Ушбу ўқув машғулотини ташкил этишдан мақсад - банк юридик хизмат ходимларига асосий фаолият йўналишлари бўйича назарий билимлар бериш ҳамда ушбу соҳага оид хориж (Туркия Республикаси мисолида) тажрибаларини ўргатишдан иборат.