+998 71 200 02 35

Юристлар малакасини ошириш марказининг Масофавий таълим портали бўйича

22.01.2020 3101

ЭСЛАТМА

Ҳурматли тингловчи!

2020 йилнинг 13 январидан бошлаб Юристлар малакасини ошириш марказининг Масофавий таълим порталида масофадан туриб малака ошириш ўқув курси бошланди.

Тасдиқланган рўйхат асосида нотариал идоралар ходимлари таълим порталига алоҳида логин ва пароль асосида кириши белгиланди. Мазкур ўқув курсни замон талаблари даражасига етказиш учун яратилган янги таълим порталига зарур ўқув-услубий материаллар, маърузалар, видеомаърузалар, слайдлар жойлаштирилди ва масофали ўқув йўлга қўйилди.

Юристлар малакасини ошириш марказининг бўлим бошлиқлари ва профессор-ўқитувчилари тьютор (ўқитувчи-маслаҳатчи) ва модератор сифатида масофадан туриб тингловчилар билан бевосита мулоқот олиб боради.

Сизларни фаол бўлиш ва тақдим этилган материаллардан унумли фойдаланишга чақирамиз.

 Таълим порталини янада такомиллаштириш мақсадида ўз фикр-мулоҳазалар ва таклифларингизни yurmarkaz@adliya.uz электрон манзилига ёки Марказ расмий веб-сайтининг қайта алоқа саҳифаси орқали юборишингизни сўраймиз.

Тьютор: Юридик фанлар номзоди Шухрат Наимович Рахманов (+99890 914 24 07)

- ўқув курси натижаси бўйича ҳисоботларни тайёрлайди, қайднома варақасини тасдиқлайди;

- тингловчиларни ўқув жараёнларида бўладиган ўзгаришлар билан хабардор қилади;

- тингловчилар ва профессор-ўқитувчиларга масофавий таълим тизимини ташкиллаштириш бўйича маслаҳатлар беради;

- таълим олувчиларнинг ўзлаштириш натижаларини рўйхатга олади;

- тингловчилар фаоллиги мониторингини юритади.