+998 71 200 02 35

Юристлар малакасини ошириш марказида ЯНГИ ДАСТУРЛАР асосида тайёрланган ўқув курсларига қабул бошланди

05.01.2024 543

Малака ошириш курслари кадрларнинг рақобатбардошлик сифатлари ҳамда билим ва кўникмаларининг замон талабларига жавоб бера оладиган даражада бўлишини таъминлайди. 

Малака ошириш ва қайта тайёрлаш ҳар бир ходимнинг ўз мутахассислиги бўйича  янгиликлар билан танишиш, уларни ўзлаштириш, янги амалий иш усуллари, илғор иш тажрибаларини ўрганишдан иборат илмий назарий ҳамда амалий тайёргарлик жараёни ҳисобланади.

Юристлар малакасини ошириш маркази бир нечта йўналиш бўйича янги ўқув курсларини таклиф этади. Машғулотлар  ўз ишининг малакали мутахассилари томонидан олиб борилади. Курс якунида белгиланган намунадаги сертификат берилади. 

Курсларимиз:

  • сайёр (буюртмачи жойлашган бинода)
  • анъанавий (Марказ биносида)
  • масофавий (онлайн) шаклда бўлиб ўтади.
  •  

Битирувчиларига давлат томонидан тасдиқланган намунадаги сертификат берилади. 

Ўз жойингизни банд қилишга шошилинг чунки бўш жойлар сони камайиб бормоқда.

Курсга ёзилиш учун  +99871 234-53-46 мурожаат қилинг

Ўқув курслари тўғрисида батафсил маълумот билан  веб сайти орқали танишишингиз мумкин.