+998 71 200 02 35

Юристлар малакасини ошириш марказида яна бир юридик фанлар доктори (DSc) дипломи топширилди

27.04.2021 2692

Хабарингиз бор, бундан уч ой олдин Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳузуридаги DSc.07/27.02.2020.Yu.108.01 рақамли Илмий кенгашда Сулайманов Одилжон Раббимович “12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ” ихтисослиги бўйича “Суд ҳокимияти мустақиллигига оид халқаро-ҳуқуқий стандартларни имплементация қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари” мавзусидаги юридик фанлар доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациясининг ҳимояси ўтказилган эди.

Бугун, Марказда Олий аттестация комиссиясининг 2021 йил 31 мартдаги 295/1-сон байённомаси ва Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳузуридаги Илмий кенгашининг қарорига асосан О.Р.Сулаймановга юридик фанлар доктори (DSc) дипломи топширилди.