+998 71 200 02 35

Юристлар малакасини ошириш марказида «Буюртмалар портфелини шакллантириш» долзарб ҳафталиги бошланди

18.12.2023 589

Тадбир давомида Марказ профессор-ўқитувчилари ва бўлим бошлиқлари томонидан буюртмачи ташкилотларга ташриф буюрган ҳолда 2024 йил учун тақсимот режаларини тузиш масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек,  ўқув дастурлари, янги мавзулар бўйича ўқув курсларини ташкил этиш юзасидан буюртмачиларнинг таклиф мулоҳазалари тингланади.

Дастлабки учрашув Ўзбекистон Нотариал палатасида ўтказилди. Палата раҳбарияти ва мутахассисларининг нотариуслар малакаларини ошириш юзасидан мавжуд ўқув дастурларини янада такомиллаштириш, амалиётдаги муаммолар ечимига қаратилган  қисқа муддатли курсларни мунтазам ташкил этиб бориш борасидаги фикрлари эшитилди.