+998 71 200 02 35

Юристлар малакасини ошириш маркази вакилларининг Сингапурга амалий ташрифи

22.01.2020 3618

АҚШнинг USAID ташкилоти “Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш дастури” доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази, Тошкент давлат юридик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон Республикаси ҳакамлик судьялари ассосацияси ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вакилларидан иборат делегация 2019 йилнинг
11-19 январь кунлари Сингапур давлатида амалий ташриф буюришди.

Делегация сафида Юристлар малакасини ошириш марказининг “Ижтимоий фанлар ва психология, юридик этика” кафедраси мудири иқтисод фанлари доктори, профессор Б.Исроилов, “Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар” кафедраси мудири доцент С.Мариповалар бор эди.

Ташриф мобайнида Ўзбекистон делегецияси вакиллари Сингапур медиация институти, Халқаро медиация маркази, Халқаро тижорат маркази, Сингапур менежмент институти Ҳуқуқ олий мактаби ва Сингапур халқаро тижорат суди вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Учрашувда низоларни ҳал қилишнинг муқобил шаклларини тизими билан танишди.

Делегация вакиллари ва Сингапурнинг манфаатдор ташкилотлари вакиллари келгусида соҳага оид муносабатларни чуқурлаштириш, идоралараро амалий танишув, биргаликда тадқиқотлар ўтказиш, ахборот алмашинуви, манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш ва илмий доиралар билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олишди.