+998 71 200 02 35

Юристлар малакасини ошириш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан ҳамкорликда адвокатлар учун семинар-тренинг ўтказилди.

15.02.2023 1370

Тренингда  адвокатлик тузилмалари томонидан адвокатларга муайян ишни олиб бориш учун бериладиган анъанавий шаклдаги ордер мақомига тенг бўлган махсус ҚР-код қўйилган «Электрон адвокатлик ордери»ни бериш амалиёти бўйича тушунтиришлар олиб борилди.

Шунингдек, ордер муқобиллик асосида қоғоз шаклда расмийлаштирилганида, ушбу ордер ҳақидаги маълумотни «Юридик ёрдам» ахборот тизимига киритиш мажбурийлиги ҳамда адвокат сўрови шаклига қўйилган талаблар, шу жумладан унга ордернинг кўчирма нусхасини илова қилиш, ордерни қайд этиш дафтарини юритиш талаблари бекор қилинганлиги бўйича маълумотлар берилди.