+998 71 200 02 35

ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМЛАРИ (ЮРИСКОНСУЛЬТЛАР) УЧУН МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ ПЛАТФОРМАСИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

04.06.2020 3189

Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда “Давлат бошқарув органлари ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар бошқа ташкилотлар юридик хизмати ходимларининг (юрисконсультлар) малакасини ошириш” курси бўйича ўқув дастури ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.

Ушбу ўқув дастури асосида Марказ томонидан юридик хизмат ходимларини (юрисконсультларни) ўқитиш бўйича масофавий таълим платформаси яратилди.

Ўқув курслари офлайн ва онлайн шаклларда ташкил этилади.

Эндиликда, юрисконсультлардан ташкил топган тингловчилар Марказнинг расмий веб сайтидаги масофавий таълим (http://uzmarkaz.uz/uzc/page/m) саҳифаси орқали ишдан ажралмаган ҳолда масофавий шаклда малакасини ошириш имкониятига эга бўладилар.

Масофавий малака ошириш курсларида ўқув жараёнининг давомийлиги 3 ойни ташкил этади. Умумий ўқув соати эса, 72 соат этиб белгиланган.

Мурожаат учун телефонлар: 71 234 54 30; 71 234 54 72; 71 234 53 46