+998 71 200 02 35

Япония давлати вакиллари билан Юридик кадрларни тайёрлаш сифатини ошириш бўйича музокаралар ўтказилди.

20.05.2021 2497

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида Юристлар малакасини ошириш маркази ва Япония Адлия вазирлиги ҳузуридаги илмий-тадқиқот институти ўртасида онлайн музокаралар бўлиб ўтди.

Унда Марказнинг халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Ш.Абдуллаева ва бўлим бош мутаҳассиси М.Колусева иштирок этиб, марказнинг асосий йўналишлари, иш фаолияти, ҳамкорлик доиралари ва имкониятлари юзасидан чиқиш қилдилар.

Олиб борилган музокаралар доирасида икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга эрилишиб, келгусида юридик кадрларни тайёрлаш сифатини ошириш бўйича тажриба алмашиш юзасидан ҳамкорлик келишувини имзолашга келишиб олинди.