+998 71 200 02 35

ЯНГИ МАВЗУЛАРДАГИ ЎҚУВ КУРСЛАРИГА СТАРТ БEРИЛДИ

27.09.2023 823

Юристлар малакасини ошириш марказида малака ошираётган адвокатлар гуруҳи учун Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт ўқитувчиси Аббосбек Мамадалиев томонидан «Солиққа оид ишларини юритишда адвокатнинг иштироки» электив ўқув курси йўналиши бўйича ўқув дастурларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Мазкур ўқув дастурини ўзлаштириш тингловчиларнинг солиқ органларининг ҳужжатлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят бериш бўйича кўникмаларини шаклланишига замин яратади.