+998 71 200 02 35

ЯНГИ КУРСЛАРГА СТАРТ БEРИЛДИ

02.04.2024 419

Унда Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси раиси ва унинг ўринбосари ҳамда ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг малакалари оширилмоқда.

Мазкур ўқув курсимизда Марказнинг малакали профессор-ўқитувчилари билан бирга, юқори иш тажрибасига эга бўлган амалиётчилар дарс олиб борадилар. Жумладан, бугунги ўқув машғулоти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг масъул ходими Р.Абдугаббаров томонидан "Нотариус мақомига эга бўлиш ва унинг мақомини тўхтатиб туриш ва тугатиш" ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмита раиси Ж.Ширинов томонидан "Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясининг мазмун-моҳияти" мавзуларида ўтказилди.

Тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.