+998 71 200 02 35

Янги йўналиш битирувчилари

17.01.2020 3037

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505 фармони билан тасдиқланган  Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларнинг ижроси доирасида Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида 2020 йилнинг 6-17 январь кунлари давомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бевосита норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашга масъул бўлган ходимларидан иборат тингловчилари икки ҳафта мобайнида 72 соатлик ўқув курси ташкил этилди.

Малака ошириш давомида соҳа тингловчилари Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар, давлат ва жамият қурилиши соҳасини янада демократлаштириш жараёнлари, қабул қилинаётган янги қонунлар ва амалдаги қонун ҳужжатларига киритилган охирги ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, муҳокама қилиш,  ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш,  қабул қилиш ва  ижросини таъминлаш, қонунчилик техникаси, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг миллий ва халқаро механизмлари, давлат хизматчиларининг касб ва одоб-ахлоқ қоидалари ва касбий-руҳий бошқарув кўникмаларини ривожлантиришга оид мавзуларда маърузалар тинглади.

Шунингдек, тингловчилар жойларда қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органларга киритиш билан боғлиқ юзага келаётган муаммоларни таҳлил қилиш ва уларни ҳуқуқий жиҳатдан ечиш билан боғлиқ кўникмаларга эга бўлдилар.

Малака ошириш курсларини тугатган тингловчилар билан келгусида ҳам мунтазам алоқа ўрнатишга келишиб олинди.

Тингловчиларга малака ошириш курсларини тугатганлиги тўғрисида сертификатлар берилди.