+998 71 200 02 35

Халқаро ҳамкорлик учрашуви

09.12.2025 237

Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти директори Есемурат Канязов Беларус давлат университетининг Судьялар, прокурорлар ва адлия ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти директори Здрок Оксана Николаевна билан учрашди.

Учрашув давомида икки институт ўртасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш, илмий-амалий ҳамкорлик дастурларини йўлга қўйиш, шунингдек, кадрлар малакасини ошириш бўйича қўшма ташаббуслар юзасидан қатор масалалар муҳокама қилинди.

Томонлар келгусида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшма тадбирлар, тренинг ва ўқув курсларини ташкил этиш бўйича фикр алмашдилар.

Мазкур учрашув институтнинг халқаро тажрибани ўрганиш ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларида муҳим қадам бўлди.