+998 71 200 02 35

Халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда.

05.12.2023 536

Жорий йилнинг 5 декабрь куни Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Ўзбекистоннинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили ҳамда БМТ Болалар фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (UNICEF) ҳамкорлигида "2024-2034 йилларда Ўзбекистон Республикасида болаларнинг одил судловдан фойдаланилиш тизимини янада такомиллаштириш Миллий стратегияси ва Йўл харитаси" лойиҳаси юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Юристлар малакасини ошириш маркази вакили сифатида Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Шахзода Абдуллаева ўз таклифлари билан иштирок этди.