Ўзбекистон Республикасида таълим тизимини рақамлаштириш сўнгги йилларда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 19-мартдаги 171-сон қарори, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида қабул қилинган муҳим ҳужжат бўлиб, таълим тизимининг рақамли трансформatsiясини янада чуқурлаштиришга қаратилган. Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида таълим тизимининг рақамлаштирилиши, замонавий кадрлар тайёрлаш жараёнида муҳим аҳамият касб этади. Рақамли технологияларни жорий этиш, нафақат таълим сифатини ошириш, балки юридик соҳада мутахассисларнинг компетенцияларини мустаҳкамлашга, иш жараёнида вақтни тежашга, ҳамда замон билан ҳамнафас олиб борилаётган ислоҳотларга қўллаб-қувватловчи жавоб бўлиб хизмат қилади.
Институтда рақамли таълим ресурсларини жорий этиш орқали ўқув жараёни интерактив ва қизиқарли тарзда олиб борилади. Онлайн платформалар, видеодарслар ва электрон китоблар ёрдамида тингловчилар кўплаб турдаги материалларга кириш имкониятига эга бўлишади. Бу эса ўз навбатида, мустақил ўқишни рағбатлантиради ва тингловчилар билимини кенгайтиришга хизмат қилади.
Рақамлаштириш орқали яратилган турли таълим форматлари, тингловчиларга ўз вақтларини режалаштиришда эркинлик бериб, онлайн дарслар ва масофавий ўқитиш усуллари ёрдамида улар иш жойидан ёки бошқа жойлардан ҳам таълим олиш имкониятига эга бўлишади. Бу эса кадрларни тайёрлашда янги ёндашувларни амалга оширишга ёрдам беради.
Юридик кадрларни тайёрлашда интерактив ўқитиш методларини жорий этиш ҳозирги рақобатбардош вақтда жуда ҳам муҳимдир. Симуляция машғулотлари, гуруҳ ишларини ташкил қилиш ва реал ҳаётдаги ҳолатларни таҳлил қилиш орқали тингловчилар амалий кўникмаларга эга бўлишади. Бундай методлар нафақат назарий билимларни мустаҳкамлашга, балки амалий кўникмаларни ривожлантиришга касбий юксалиш жараёнига ҳам янада катта ёрдам беради.
Рақамли технологияларни қўллаш натижасида таълим жараёнининг сифатини назорат қилиш имкониятлари кенгаяди. Ўқитувчилар ва мутахассислар томонидан берилган feedbacklar орқали тингловчилар муваффақият даражасини кузатиш мумкин боълади. Шунингдек, онлайн тестлар ва баҳолаш тизимлари ёрдамида ҳар бир тингловчининг билим даражаси аниқланиб борилади.
Институт доирасида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш орқали тингловчиларнинг ижодкорлигини ривожлантириш мақсад қилинган. Яъни бунда, Рақамли технологиялар ёрдамида ишлаб чиқилган лойиҳалар, тингловчиларга юридик соҳани янада чуқурроқ тушунишга ёрдам беради ва уларнинг келажакдаги фаолиятларига ижобий таъсир кўрсатади.
Таълим тизимида маълумот таҳлили ва сунъий интеллектдан фойдаланиш орқали индивидуализация қилинган таълим дастурларини ишлаб чиқиш мумкин. Сунъий интеллект асосидаги платформалар тингловчиларнинг муваффақиятларини таҳлил қилиб, уларнинг кучли ва заиф томонларини аниқлайди ҳамда шунга мос равишда махсус ўқув дастурларини таклиф қилади.
Рақамли технологиялар таълимни янада самарали қилиш, ўқув жараёнини қизиқарли ва интерактив қилишда муҳим аҳамиятга эга. Ўқитувчилар рақамли технологияларни қандай педагогик ёндашувлар билан бирлаштириши лозимлигини билишлари керак. Масалан, онлайн ресурслардан фойдаланиш орқали дарсларни қизиқарли қилиш, интерактив платформаларда тингловчиларга индивидуал ёрдам кўрсатиш имкониятлари мавжуд.
Рақамли технологиялар фақатгина восита эмас, балки улар таълим жараёнининг барча қатламларига кириб бораётган янги имкониятлардир. Шунинг учун ўқитувчи тайёргарлиги бу жараёнда марказий ролга эга бўлади — улар нафақат билим берувчи сифатида эмас, балки инновацион ёндошувларни ҳаётга татбиқ этувчи мутахассис сифатида фаол иштирок этадилар.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти учун рақамлаштирилган таълим тизими замонавий кадрларга бўлган эҳтиёжни қондиришда муҳим рол ўйнайди. Ушбу янги ёндашувлар нафақат кадрларнинг профессионал ривожланишини кучайтиради, балки юридик соҳанинг умумий сифатини ҳам оширади. Рақамли технологияларни тўғри қўллаган ҳолда, биз келажак авлодларга юқори малакали юристларни етиштира оламиз. Бугунги кунда таълим тизимининг рақамлаштирилиши — замонавий жамиятнинг энг муҳим ва долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва бошқа инновацион ечимлар таълим жараёнини ўзгартириб, кадрлар тайёрлаш сифатини оширишга ёрдам беради.
Ўзбекистон Республикасида таълим тизимини рақамлаштириш ва юридик кадрларни тайёрлаш жараёнларини такомиллаштиришга қаратилган Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори доирасида таълим соҳасида янги босқичларни бошлаб берди десак муболаға бўлмайди. Мазкур қарор таълим тизимининг рақамли трансформациясини таъминлаш, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш жараёнларини шаффоф ва самарали қилишга хизмат қилади. Бу эса ўз навбатида, мамлакатимизнинг илмий салоҳиятини ошириш етук мутахассисларни етиштириш, таълимнинг Халқаро стандартлар асосида олиб борилишини яхшилашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Алтынгуль Юсупбаева
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва
малакасини ошириш институти бўлим бошлиғи