+998 71 200 02 35

САЙЁР МАШҒУЛОТЛАР БОШЛАНДИ

30.01.2024 470

Юристлар малакасини ошириш маркази тингловчилари учун бир қатор давлат ташкилотларида амалий сайёр машғулотлар ўтказиш йўлга қўйилган. 

Жорий йилнинг 30 январь куни Марказда малака ошираётган адвокатлар учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида амалий сайёр машғулот ўтказилди.  

Тингловчилар суд экспертиза марказида жорий қилинаётган янги турдаги суд экспертизалари, РСEМнинг замонавий техник-криминалистик восита ва қурилмалари, уларнинг имкониятлари билан танишдилар.