+998 71 200 02 35

“Қадринг баланд бўлсин она тилим”

14.10.2022 1988

“Ўзбек тили байрами” куни муносабати билан Юристлар малакасини ошириш маркази  Республика маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда   “Қадринг баланд бўлсин она тилим”  мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкиллаштирди.

Тадбирда  тилшунос ва адабиётшунос олим филология фанлари номзоди Тўлқин Тоғаев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, истеъдодли шоир Зикрилла Неъмат  ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази етакчи мутахассиси Отабек Дўсяров иштирок этдилар.

Тадбирда мазкур куннинг мамлакатимиз тараққиётида тутган ўрни, ўзбек тилининг бойлиги ва бениҳоя кучи,  тил — давлат тимсоли, мулки эканлиги, тилни асраш, ривожлантириш миллатни юксалишига олиб борувчи восита эканлигини таъкидланди.

Шу билан бир қаторда она тилимизнинг ўзбек миллати ва баркамол авлод маънавий тарбиясида аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтилди.