+998 71 234 56 02

Ўзбекистонда Гендер тенглигини таъминлашнинг долзарб масалаларига оид масалалар муҳокама қилинди

18.06.2020 393

2020 йилнинг 18 июнь куни Юристлар малакасини ошириш маркази “Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари” кафедраси мудири ю.ф.д. Л.Саидова ва доценти в.б., ю.ф.н. Ш.Ганибаевалар “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда АҚШнинг USAID Дастури доирасида “Ўзбекистонда гендер тенглигини амалга оширишнинг долзарб муаммолари” мавзусида ўтказилган онлайн семинарда иштирок этдилар.

“Тараққиёт стратегияси” маркази фаоллари, юрист-олимлар, халқаро тренерлар иштирок этган онлайн семинарда Ўзбекистонда Гендер тенглигини таъминлашнинг долзарб масалаларига оид қонунчиликни амалиётга жорий қилиш, аёлларнинг хуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш масалалари, гендер ёндашувни жамият ҳаётида, давлат бошқаруви органларида жорий қилиш ҳақида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.