+998 71 200 02 35

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда ОАВ вакилларининг интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид назарий билимлари оширилмоқда

24.01.2024 553

Юристлар малакасини ошириш марказида «Интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилишга ихтисослашган журналистларнинг малакасини ошириш» бўйича қисқа муддатли ўқув курси бошланди.

Машғулотларда интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилишга ихтисослашган журналистларга турдош ҳуқуқларнинг ўзига хос жиҳатлари, мақола ва интервьюга бўлган муаллифлик ҳуқуқи, муаллифлик ҳуқуқи бузилишининг таҳлили, журналистикада муаллифлик ҳуқуқи объектлари, бошқа муаллифларнинг асарларини ОАВ орқали узатишнинг ҳуқуқий асослари бўйича касбий кўникмалар шакллантирилмоқда.

Курсларимиз Марказ профессор-ўқитувчилари ҳамда амалиётчи мутахассислар иштирокида бўлиб ўтмоқда