+998 71 200 02 35

Ўқув йили якунлари сарҳисоби ва янги режалар муҳокамаси

05.08.2022 1779

2022 йил 5 август куни Юристлар малакасини ошириш маркази Илмий кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. 

Унда Марказ раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, бўлим бошлиқлари ва масъул ходимлари иштирок этишди.

 

Йиғилишда юристлар малакасини ошириш тизимининг замонавий ва самарали механизмлари ва институционал асосларини мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Шунингдек, Марказнинг  2021-2022-ўқув  йилида оширилган ишлар самарадорлиги таҳлил қилинди, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритилди ҳамда 2022-2023 ўқув йилида бажарилиши лозим бўлган вазифалар  муҳокама қилинди.