+998 71 200 02 35

"НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ" МАВЗУСИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

17.10.2022 1804

2022 йил 17 октябрь куни Юристлар малакасини ошириш маркази Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Унда Юристлар малакасини ошириш марказининг профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг ҳудудий бўлинмалари ходимлари ҳамда вилоятларда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Семинарда нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятининг иқтисодий асослари, нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг интеллектуал мулк соҳасига алоқадор низоли масалалар ва уларни ҳал этиш тартиби Юристлар малакасини ошириш марказининг малакали профессор ўқитувчилари томонидан батафсил тушунтириб ўтилди.

Семинар давомида ННТлар ва уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларнинг ҳуқуқий ечимлари, уларни қонуний бартараф этиш масалалари ҳам қизғин муҳокама қилинди. Ва ўз навбатида республикамизнинг турли ҳудудларидан онлайн тарзда иштирок этаётган нодалват нотижорат ташкилотлари вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олишди.

Маълумот учун, 2022 йил март ойида Юристлар малакасини ошириш маркази ва ЎзННТМА ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Масофавий ва анъанавий тарзда ўтган мазкур семинар тренинг Меморандумда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг ҳуқуқий билимларини янада ошириш, қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор қилиш мақсадида ташкил этилди.