+998 71 200 02 35

Муҳим хабар

03.03.2020 3154

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳузурида юридик фанлар бўйича илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тузилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раисининг 2020 йил 27 фералдаги 25-сонли қарори билан Юристлар малакасини ошириш маркази ҳузурида юридик фанлар бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини берувчи SDc.07/27.02.2020.Yu.108.01 рақамли илмий кенгаш тузилди. Унинг таркиби 9 кишидан иборат.

Ушбу илмий кенгашга 12.00.10 — «Халқаро ҳуқуқ» ихтисослик бўйича диссертациялар ҳимоясини ўтказишга рухсат берилди.

Шу билан бирга янги тузилган илмий кенгашга 13.00.02 — «Таълим тарбия назарияси ва методикаси» (юридик фанлар) ихтисослик бўйича бир марталик илмий кенгаш тузишга рухсат берилди.