+998 71 200 02 35

МEҲНАТГА ЯРАША МУНОСИБ РАҒБАТ

28.08.2023 977

Юристлар малакасини ошириш маркази ва  Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ўртасида имзоланган Ҳамкорлик меморандумига асосан,  ташкилотлар бир неча йиллардан буён ҳамкорлик қилиб келишмоқда.  Ўзаро ҳамкорлик давомида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган, фидойи меҳнати билан ҳурмат қозонган Марказ  масъуллари тақдирландилар.

Нотариал палата томонидан таъсис этилган «Нотариат соҳасига қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони билан Юристлар малакасини ошириш маркази директори в.в.б. Ш.Саидов ва Ўқув жараёнини ташкил этиш ва назорат қилиш бўлими бошлиғи  А.Юсупбаева Нотариал палата  раҳбари Д.Ашуров томонидан муносиб  тақдирланди.