+998 71 200 02 35

Марказ жамоаси учун журналист, таржимон, филология фанлари доктори Беруний Алимов иштирокида семинар тренинг ташкил этилди.

20.02.2023 1378

Жорий йилнинг 20 февраль куни Юристлар малакасини ошириш маркази профессор-ўқитувшилари ва ходимлари учун ўтказилган  «Ходимларда камера олдида ишлаш, мулоқот олиб бориш кўникмалари, нотиқлик маҳоратини шакллантириш» мавзусидаги семинар-тренингга  "New Media Education Center” ННТ директори, тренер, журналист, блогер Беруний Алимов таклиф этилди.

Семинар-тренингда илғор хорижий тажрибага асосланган ҳолда, ахборотнинг қай даражада муҳим аҳамият касб этиши,   учрайдиган стереотиплар, кўп тарқалган хато ва камчиликлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, видеодарсларни эфирга олиш жараёнида видеокамера олдида ўзини тутиш кўникмалари ҳамда оммавий ахборот воситаларига интервью бериш технологияси юзасидан баҳс-мунозара юритилди.

‼️ Тадбир савол-жавоб тарзида муҳокамаларга бой бўлиб, қизиқарли тақдимотлар асосида ташкиллаштирилди.