+998 71 200 02 35

“Марказ директори” кубоги учун ўтказилган турнир ғолиблари аниқланди.

30.06.2021 2649

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази профессор-ўқитувчилари ва ходимлари ўртасида  ўзаро ҳамжиҳатлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтиришда спортнинг ўрни аҳамиятлидир.

Марказда охирги йилларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.   Жумладан, спортнинг  шахмат, бадминтон, стол тенниси бўйича мусобақалар доимий тарзда ўтказиб келинмоқда.

  Буларнинг ичида стол тенниси ўзининг фойдали  томонлари билан алоҳида ажралиб туради. Ушбу спорт тури билан шуғулланган киши стрессларга чидамли, жисмонан соғлом ва кучли бўлади.

  2021 йил июн ойида Марказ профессор-ўқитувчилари ва ходимлари ўртасида ўтказилган спортнинг стол тенниси бўйича - Директор кубоги мусобақаси  кескин курашларга бой бўлди. Унда ҳар бир ходим куч синашди. Ўзаро баҳслашган ўйинлар натижасига кўра мусобақа ғолиблиги – аёллар ўртасида Та`лим жараёни сифатини услубий та`минлаш, мониторинг қилиш ва бахолаш бўлими бош мутахассиси Авазметова Ирода, еркаклар ўртасида Оммавий-ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири Рахманов Шухрат Наимович, ва ходимлар ўртасида Янгиев Дамир ғолиб бўлдилар.

 

  Ғолибларни Марказ директори вазифасини бажарувчиси Аброржон Отажонов самимий қутлаб, ишларида улкан зафарлар тилаб, диплом ҳамда қимматбаҳо совқъалар топширдилар. Марказ ҳодимлари келгусида ўтказиладиган мусобақаларда бундан катта ютуқларга еришишларига тилакдош еканликларини таъкидлаб ўтдилар.