+998 71 200 02 35

Малакали судья иштирокида ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

21.10.2021 2238

 Бугун Марказнинг малака ошириш курслари тингловчилари учун Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Ёриев Анвар Комилович иштирокида “Фуқаролик судларига мурожаат қилиш шакллари ва ишларни кўриш тартиби” мавзусида ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

Ўқув машғулотлари давомида фуқаролик ишлари бўйича судлар тизими, мазкур судларда аризаларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш тартиби, босқичлари, судларга топшириладиган аризаларни тузиш, уларнинг намуналари, судларга тўланадиган давлат божи миқдорини аниқлаш тартиби ҳақида амалиётдан мисоллар билан атрофлича тушунтиришлар берилди.

Тингловчилар фуқаролик ишлари бўйича  судлар фаолиятига оид ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.