+998 71 200 02 35

Маҳалла раислари ва хотин-қизлар фаолларининг медиация усулини қўллаш соҳасидаги билим ва малакалари оширилмоқда

06.12.2023 511

Маҳалла раислари ва хотин-қизлар фаолларининг медиация усулини қўллаш соҳасидаги билим ва малакаларини ошириш мақсадида, Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан «Оила медиацияси» бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ишлаб чиқилган. 

 

Мазкур курс доирасида жорий йилнинг 1 декабрь куни  Марказ кафедра мудири Севархон Марипова ва Марказ ўқитувчиси Дилбар Хожимухамедовалар томонидан Самарқанд вилояти Булунғур тумани, Жомбой тумани, Каттақўрғон тумани, Каттақўрғон шаҳар, Нуробод тумани, Паяриқ тумани, Самарқанд шаҳаридаги оилавий ажрим кўрсаткичи юқори бўлган фуқаролар йиғинлари ходимлари учун онлайн ўқув-семинар ташкил этилди. 

 

Унда вилоят адлия бошқармаси, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, туман ҳокимлиги хотин-қизлар бўлими ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлари фаоллари иштирок этишди.