+998 71 200 02 35

Йўл транспорти ҳодисаларини олдини олишнинг илмий ечими.

09.03.2020 2947

Дунёда мавжуд ҳисоб-китобларга қараганда ҳар йили автоҳалокатлар натижасида таҳминан 1,35 миллион нафар инсон нобуд бўлмоқда экан. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида ЙТҲни қайд этишнинг криминалистик таъминоти бўйича жадал илмий тадқиқотлар амалга оширилмоқда.

Мазкур йўналишда Республикамизда ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, илмий изланувчиси Хусанов Анвар Джумабаевич юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун Юристлар малакасини ошириш марказининг илмий услубий кенгашида “Йўл транспорт ҳодисаларини қайд этишнинг криминалистик таъминотини такомиллаштириш” мавзуси билан муҳокамада қатнашди. 

У ўзининг инновацион криминалистик технологиялар ёрдамида ЙТҲни қайд этишнинг криминалистик таъминоти самарадорлигини ошириш йўлларини аниқлашга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсияларини берди ва мазкур илмий диссертация ишининг мақсад-вазифалари, бугунги кундаги долзарблиги бўйича илмий услубий кенгашда атрофлича муҳокама бўлиб ўтди.