Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида адлия тизими раҳбар ўринбосарлари учун малака ошириш ўқув курси бошланди.
Ушбу ўқув курсининг асосий мақсади — ҳудудий адлия бошқармаларида раҳбарлик қилаётган ходимларнинг:
қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришлар юзасидан билимларини мустаҳкамлаш,
бириктирилган йўналишлар бўйича бошқарув кўникмаларини такомиллаштириш,
ҳуқуқни қўллаш амалиётида ягона ёндашувларни қарор топтиришдан иборат.
Курс доирасида илғор амалиётлар, интерактив машғулотлар ва тажриба алмашинуви асосида машғулотлар олиб борилади