+998 71 200 02 35

Илк бор масофавий шаклда ташкил этилган малака ошириш курслари якунланди.

16.03.2020 3366

Юристлар малакасини ошириш маркази тарихида илк бор, масофавий таълим платформаси орқали нотариуслардан ташкил топган дастлабки тингловчилар гуруҳи малака ошириш курсларини мувофаққиятли тамомлади.

"Юристлар малакасини ошириш марказида масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомга асосан нотариуслар учун жорий йилнинг 13 январь кунидан бошлаб масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали малака ошириш курслари оффлайн шаклда ташкил этилди.

Мазкур ўқув курсларининг афзалликлари шундаки, тингловчи Марказ веб-сайтининг “масофавий таълим бўлими”да жойлаштирилган ўқув курсига тегишли ўқув модуллари мавзу (маъруза, видеомаъруза, тақдимот слайдлари, глоссарий ва бошқалар) билан танишади ва модуллар бўйича берилган топшириқларни ўз уйида ёки ўзига қулай бўлган бошқа жойда, куннинг исталган вақтида бажариши мумкин бўлади. Бу эса, тингловчиларга бир қатор қулайликлар яратади:

- вақт ва маблағ тежалади;

- ўзига қулай бўлган кунни танлайди (дам олиш кунларини ҳам қўшган ҳолда); 

- ўқув модулларидаги маърузалар билан такроран, чекланмаган ҳолда танишиб боради; 

- мобил телефон қурулмалари орқали ҳам малака ошириш имконларини беради.

Бу каби ўқув курсларнинг дастури ҳар 3 ойда янгиланиб борилади.

 

Бугун, якуний суҳбат комиссияси томонидан ўқув курсларини тамомлаган 27 нафар нотариуслар учун махсус дастурий таъминот ёрдамида масофадан туриб, реал вақт режимида онлайн суҳбат тарзидаги имтиҳон қабул қилинди. 

Онлайн имтиҳон комиссияси ишида ЮМОМ профессор-ўқитувчилари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси раиси Ашуров Дилшод Рустамович ҳам қатнашди.

Келгусида, мазкур масофадан ўқитиш шаклини бошқа йўналишдаги тингловчиларга ҳам тадбиқ этиш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Имтиҳонни муваффақиятли топширган нотариусларга махсус сертификатлар тегишли алоқа воситалари орқали етказилади.